Лидс Юнайтед Ювентус ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лидс Юнайтед ёзги трансфер ойнасида Ювентус ҳужумчиси Лоис Опенда учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Даниел Фарке жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида белгиялик футболчини Элланд Роад стадионига олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Гарчи Ковентри Сити ҳам ушбу трансфер пойгасига қўшилган бўлса-да, Лидс Юнайтед битимни якунлаш учун энг қулай имкониятга эга жамоа деб баҳоланмоқда. Клуб раҳбарияти ҳужумчини ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш шарти билан Англия Премер-лигасига жалб этмоқчи.
Ювентус 26 ёшли футболчини таркибдан чиқариб юборишга тайёр. Италия клуби РБ Лейпцигдан олинган ҳужумчи учун 35 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ сарфлаган бўлса-да, у кутилган натижани кўрсата олмади. Опенда жорий мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Лидс Юнайтед раҳбарияти футболчига юқори маош таклиф қилишга тайёр. Клуб мутасаддилари Опенда ўзининг аввалги формаси — РБ Лейпцигдаги сермаҳсул ўйинларини қайта тиклашига ишонч билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!