Роналдудан ғалабадан кейин муҳим ва қисқа баёнот

Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги баҳсида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа етакчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг натижасидан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ эътибор!» — деб ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»га турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиш имконини берди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча беш очко.
5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Футболчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг