date

Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте яқин орада Саудия Арабистонидаги бошқа клубга кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг юридик бўлими собиқ директори Саад Ал Субай маълумотига кўра, клуб француз таянч ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Битим январ ойи якунига қадар амалга ошиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчиси Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 4,5 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н'Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин