date

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳаж сафарига кузатилди

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳаж сафарига кузатилди

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг муқаддас Ҳаж зиёратига йўл олиш жараёни бошланди. 2 май куни илк гуруҳ зиёратчилари тантанали равишда кузатилиб, улар муқаддас диёр сари парвоз қилди.

Маълум қилинишича, бўлажак ҳожилар 2 майдан 18 майга қадар юртимиздаги 9 та аэропорт орқали Мадина шаҳрига жўнаб кетади. Ушбу жараён босқичма-босқич ташкил этилиб, ҳар бир зиёратчи учун барча шароитлар яратилгани таъкидланмоқда.

Илк зиёратчиларни кузатиш маросимида давлат ва диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон президенти администрациясининг Диний-маърифий масалалар департаменти раҳбари Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар қатнашди.

Тадбир давомида муфтий ҳазратлари ҳожиларга самимий тилакларини изҳор этиб, уларнинг Ҳаж амалларини мукаммал ва бекаму кўст адо этишларини сўради. Шунингдек, Аллоҳ таолодан зиёратчиларнинг сафарларини бехатар, ибодатларини эса мақбул қилишини тилаб, хайрли дуолар қилди.

Қайд этилишича, 2026 йилда ҳам Ўзбекистондан жами 15 минг нафар зиёратчи Ҳаж амалларини бажариш учун йўлга чиқмоқда. Жорий йилда бир нафар ҳожи учун сафар харажатлари 77 миллион 73 минг сўмни, тахминан 6400 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Мутахассислар маълумотига кўра, 2026 йилда Қурбон ҳайити тахминан 26 ёки 27 май кунларига тўғри келиши кутилмоқда. Зиёратчилар Арафа куни ва Қурбон ҳайити ибодатларини адо этгач, Ҳаж маросимларини тўлиқ якунлайди.

Шундан сўнг, ҳожилар июнь ойининг дастлабки ҳафтасидан бошлаб Ватанга қайтишни бошлайди. Ушбу муқаддас сафар нафақат ибодат, балки маънавий покланиш ва руҳий юксалиш имконияти сифатида ҳам юртдошларимиз учун катта аҳамият касб этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳаж сафарига кузатилди