Монако Пол Погба билан ҳамкорликни эрта якунлаши мумкин

Пол Погбанинг футболга қайтиши у кутгандек кечмаяпти. Монако ўтган ёзда франсуз ярим ҳимоячисини таркибга қўшганди ва дисквалификациядан кейин формага кириши учун вақт кераклигини клуб тушунарди. Бироқ тикланиш жараёни чўзилиб кетди: Погба ҳозирча майдонда жами 30 дақиқа ўйнади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, энди Монакода жаҳон чемпиони билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, келишув анча аввал бекор қилиниши эҳтимоли бор.
Март ойида Погба 33 ёшга тўлади. Айни пайтда у навбатдаги жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг