date

Сурхондарёда 4 нафар шахс 32 ёшли эркакни калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарёда 4 нафар шахс 32 ёшли эркакни калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида 32 ёшли эркак бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50 атрофида Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш нуқтаси олдида 1970 йилда туғилган А.У. ҳамда унинг ўғли 1994 йилда туғилган А.А. билан, пул масаласи юзасидан аввалдан келишмовчиликда бўлган жияни 1989 йилда туғилган Қ.Ш. ва унинг шериклари — 1996 йилда туғилган Т.Ш., 1997 йилда туғилган Х.Ш. ҳамда 1996 йилда туғилган Т.Ш.лар ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда улар А.А.ни уриб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказиб, сўнгра уни Gentra русумли автомашинада воқеа жойидан олиб кетишган.

Шу куниёқ жабрланувчи Денов туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бироқ у олган оғир, ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари сабаб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28 апрелга ўтар кечаси вафот этган.

Дастлаб мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “к” ва “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тўрт нафар иштирокчи процессуал тартибда ҳибсга олинган. Кейинчалик жиноят иши ушбу модданинг 3-қисми “д” бандига қайта таснифланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 4 нафар шахс 32 ёшли эркакни калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлди