date

Аргентина клуби «Quilmes» стадионини янгилаш учун мухлисларни чақирмоқда

Аргентина клуби «Quilmes» стадионини янгилаш учун мухлисларни чақирмоқда

Аргентина футболининг энг қадимий жамоаларидан бири бўлган «Quilmes» (1887 йилда ташкил топган) бугун оғир даврни бошдан кечирмоқда. Шу сабаб клуб раҳбарияти содиқ мухлисларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап одатдаги хайрия ёки пул йиғиш ҳақида эмас. Клуб стадионни қайта қуриш ишларини бошлаб, тарафдорларига «эски усулда» — келиб, жисмонан меҳнат қилиш, майдондаги турли вазифаларни бажариш орқали кўмаклашишни таклиф этди.

Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама иссиғига қарамай, мухлислар бу чақириққа фаол жавоб берди ва стадиондаги ишлар учун кўнгилли сифатида майдонга чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина клуби «Quilmes» стадионини янгилаш учун мухлисларни чақирмоқда