Н’Голо Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га йўл олиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлим директори Саад Ал Субайя берган маълумотга кўра, Риёд клуби франсуз таянч ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Келишув январ ойи якунига қадар амалга ошиши мумкин.
Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франсуз футболчиси Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 4,5 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг