«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг ҳозирги формасидан норози

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ янги манзилда у кутилган даражада ўйин кўрсата олмаяпти ва «Ал-Ҳилол» мухлислари футболчининг чиқишларидан очиқчасига норози бўла бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Тео жамоаси навбатдаги мағлубиятдан кейин ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўради. Аммо бу пост кутилган ижобий реакция ўрнига кескин танқидларга сабаб бўлди.
Изоҳларда мухлислар унинг узрлари “зерикарли” бўлиб қолганини, вазн орттиргани ва аввалгидек югурмай қўйганини ёзишди. Баъзилари эса Эрнандес майдонда бор-йўғи “ном учун” ўйнаётгани, буни ҳатто Саудия чемпионатида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг