date

Дензел Дюмфрис қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Дензел Дюмфрис қачон сафга қайтиши маълум бўлди

«Интер»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис жароҳатдан кейин қачон майдонга қайтиши мумкинлиги борасида янгиланган маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Паскуале Гуарронинг ёзишича, 28 ёшли футболчи тахминан икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Манбага кўра, Дюмфрис 22 февраль куни «Лечче»га қарши ўйинда сафга қайтиши эҳтимоли юқори. 15 февральдаги «Ювентус» билан учрашув учун қайдномага киритилиши мумкин, бироқ майдонга тушиши жуда даргумон.

Дюмфрис жорий мавсумда барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, 28 январь куни «Интер» Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги сўнгги учрашувини Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дензел Дюмфрис қачон сафга қайтиши маълум бўлди