date

The Athletic тузган рейтингда Месси тарихдаги энг зўр футболчи деб топилди

The Athletic тузган рейтингда Месси тарихдаги энг зўр футболчи деб топилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic нашри тузган футбол тарихидаги 100 нафар энг яхши ўйинчи рўйхати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Мутахассислар бундай рўйхатларни мутлақо холис тузиш мушкуллигини таъкидлашади. Reddit'даги изоҳларда ҳам футбол ишқибозлари кескин баҳсга киришди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринда қолганидан норози.

Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсонага айланган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic тузган рейтингда Месси тарихдаги энг зўр футболчи деб топилди