Хитойда Mazda электромобиллари бензинли моделларни бозордан сиқиб чиқара бошлади

Пекин автосалонида Mazda компанияси Хитой бозоридаги стратегиясини ўзгартирганини тасдиқлади. Компаниянинг юқори мартабали директори Торю Накадзима бренд электрлаштириш даврига қатъият билан кираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Хитойдаги қўшма корхона янги энергия манбаларида ишлайдиган автомобиллар (NEV) савдоси бўйича классик бензинли моделларни ортда қолдиришга яқин турибди. Жорий йилнинг биринчи чорагида NEV моделларининг улуши 47 фоизга етди.
Компаниянинг аввалги уринишлари, хусусан MX-30 ва CX-30 EV моделлари бозорда муваффақият қозона олмаган эди. Бироқ Чанган компанияси билан ҳамкорлик ва EPA платформасига ўтиш вазиятни тубдан ўзгартирди.
Янги стратегия доирасида EZ-6 ва CX-6э каби моделлар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу автомобиллар ҳам тўлиқ электр, ҳам масофани узайтирувчи гибрид версияларда таклиф этилмоқда.
Келажакда Mazda моделлари Хитой технологияларига асосланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!