«Интер» «Рома» сардори Пеллегринини текинга олиб келмоқчи

Миланнинг «Интер» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Лоренсо Пеллегринига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Орацио Аккомандонинг хабарига кўра, «нерадзуррилар» футболчини жорий йил ёзида эркин агент сифатида сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг сабаби — Пеллегринининг «бўрилар» билан шартномаси якунига етади ва «Интер» трансфер харажатларини камайтирган ҳолда, айни пайтда марказий чизиқни кучайтирмоқчи.
Лоренсо Пеллегрини 2017 йилда «Сассуоло»дан «Рома»га 10 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда у римликлар сафида барча мусобақаларда 22 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг