date

Глеб: «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютса, хурсанд бўламан деди

Глеб: «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютса, хурсанд бўламан деди

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб «Арсенал»нинг жорий Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унга кўра, «канонирлар» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори даражада ўтказди. Шунга қарамай, Глеб ҳозирча мусобақада битта яққол фаворитни ажратиб кўрсатиш қийинлигини таъкидлади.

«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари аниқ бўлгач, вазият янада тушунарли бўлади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача борса, бундан хурсанд бўламан», — деди Глеб.

Шунингдек, у Чемпионлар лигаси финалида икки ҳужумкор, ўйин кўрсатадиган жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлади ва барча саккиз учрашувда ғалаба қозонди. «Канонирлар» турнирнинг янги форматида бундай натижага эришган илк жамоа бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Глеб: «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютса, хурсанд бўламан деди