Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади

Германия Бундеслигасининг 21-турида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни бошланғич дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дарвозада — Нойер. Ҳимоя чизиғида — Станишич, Упамекано, Та ва Дэвис. Ярим ҳимояда — Киммих ҳамда Павлович. Ҳужумкор учликда — Диас, Гнабри ва Олисе, марказий ҳужумчи сифатида эса Кейн майдонга тушади.
«Бавария» – «Хоффенхайм» баҳси 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.
Ҳозирда «Бавария» Германия чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си эса бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, уч очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!