date

Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади

Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади

Германия Бундеслиғасининг 21-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни биринчи дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бавария»нинг бошланғич таркиби: Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Дэвис, Киммих, Павлович, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.

Баҳс 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ҳозирда «Бавария» Германия чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўринда келаётган Дортмунднинг «Боруссия»си бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, етакчидан уч очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади