Барселонадан келган Дро ПСЖ сафида илк бор майдонга тушди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес илк бор «Пари Сен-Жермен» сафида ўйин амалиётини бошлади. 18 ёшли испан футболчи Лига 1 доирасида «Марсель»га қарши «Парк де Пренс»даги учрашувда дебют қилди: у 75-дақиқада захирадан майдонга тушди, ўша пайтда ҳисоб аллақачон якуний кўриниш (5:0)га келиб қолган эди. Ўйин бошланишидан аввал Дро стадиондаги мухлисларга расман таништирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Дро январ охирида «Барселона»дан ПСЖга кўчиб ўтган. Француз гранди «кўк-анорранглилар» академиясининг истиқболли тарбияланувчиси учун 8 млн евро тўлагани қайд этилган.
21 турдан сўнг ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Луис Энрике жамоаси иккинчи ўриндаги «Ланс»дан икки очко олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг