Манчестер Сити ва PSJ Федерико Вальверде трансфери учун курашмоқда

Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Манчестер Сити ва PSJ клубларининг нишонига айланди. Уругвайлик футболчининг жамоадоши Аурелиен Тчоуамени билан машғулотлардаги жанжали унинг келажаги борасида турли миш-мишларни келтириб чиқарди. Гарчи Вальверде Мадридда қолишни истаса-да, европалик гигантлар вазиятдан фойдаланиб қолишга уринмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
PSJ узоқ вақтдан бери Федерико Вальвердега қизиқиш билдириб келади ва футболчининг трансфери учун 100-120 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр. Парижликлар уни ўз ярим ҳимоя чизиғи учун идеал номзод деб ҳисобламоқда. Манчестер Сити ҳам Пеп Гуардиола талабига биноан ушбу трансфер пойгасига қўшилган.
Реал Мадрид раҳбарияти юз берган воқеа юзасидан ҳар икки футболчини 500 минг евро миқдорида жаримага тортди. Мураббий Альваро Арбелоа кийим алмаштириш хонасидаги гапларнинг матбуотга сизиб чиқишини клуб қадриятларига хиёнат деб атади ва вазиятни юmsҳатишга ҳаракат қилди. Ҳозирча футболчи жароҳати сабабли 10-14 кунлик дам олиш режимида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!