date

Букайо Сака: Арсенал билан соврин ютиш мен учун ҳамма нарса

Bukayo Saka: Arsenal bilan sovrin yutish men uchun hamma narsa

Арсенал юлдузи Букайо Сака клуб билан йирик совринларни қўлга киритиш унинг учун қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапирди. У жамоа ва мухлислар учун бор кучини ишга солиб, совринли мавсумларни тақдим этишга вада берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сака етти ёшидан буён Арсенал академиясида тарбияланган. У ўзининг илк қадамларини эслар экан, болалигидан айнан шу клубга мухлислик қилганини ва футбол унга доимо қувонч бағишлаганини таъкидлади.

Футболчи 2018-йилда Унаи Эмерй қўл остида Европа лигасида дебют қилганини эслади. Ўша совуқ об-ҳаво шароитида майдонга тушиш унинг учун катта орзу ва ҳаяжонли лаҳза бўлган эди.

Микел Артета қўл остида Сака дунёнинг энг хавфли ҳужумчиларидан бирига айланди. У мураббийнинг ғоялари ва инсоний муносабатлари туфайли жамоада ўзини жуда қулай ҳис қилаётганини ва Арсенал билан янги шартнома имзолаш қарори осон бўлганини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Букайо Сака: Арсенал билан соврин ютиш мен учун ҳамма нарса