date

Гранеро Арбелоанинг мураббийлик ишини юқори баҳолади

Гранеро Арбелоанинг мураббийлик ишини юқори баҳолади

Мадриднинг "Реал" клубида тўп сурган Эстебан Гранеро Алваро Арбелоанинг "қаймоқранглилар" бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гранеронинг айтишича, Арбелоа узоқ муддатли режа зарурлигини яхши тушунади, бироқ бу режанинг пойдевори садоқат, мустаҳкамлик ва тинмас меҳнатга бориб тақалади. У жамоада ижобий энергия борлигини таъкидлади ҳамда мураббий ҳали кўп нарсани қуриши керак бўлса-да, энг муҳим қадамлар аллақачон ташланганини айтди. Бу фикрларни DAZN келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида "Реал"даги мураббийлик лавозимида Хаби Алонсони алмаштирганди. 43 ёшли мутахассис бошқарувида "қироллик" клуби барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 7 учрашувнинг 5 тасида ғалаба қозонди.

Айни пайтда Мадрид жамоаси Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Барселона"дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гранеро Арбелоанинг мураббийлик ишини юқори баҳолади