Гранеро Арбелоанинг ишини баҳолади, у энг муҳимини қилди

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган собиқ футболчи Эстебан Гранеро Альваро Арбелоанинг «қироллик» жамоасидаги бош мураббийлик фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гранеронинг айтишича, Арбелоа узоқ муддатли режага таяниш зарурлигини яхши тушунади, бироқ бу режанинг пойдевори садоқат, барқарорлик ва тинмасдан меҳнатдан иборат. «Мен жамоада жуда ижобий энергияни кўряпман. Олдинда ҳали кўп ишлар бор, аммо менимча, у энг муҳим ишларини аллақачон бажариб бўлган», — дея Гранеронинг сўзларини DAZN келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида «Реал» бош мураббийи лавозимида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган. 43 ёшли мутахассис қўл остида мадридликлар барча мусобақаларда 7 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонди.
Ҳозирда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!