date

Альбертини Сакки «Милан»да ҳақиқий тактик маниак эди

Альбертини Сакки «Милан»да ҳақиқий тактик маниак эди

«Милан» сафида 1988–2002 йилларда тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи Деметрио Альбертини клуб тарихидаги энг машҳур мураббийлар билан ишлашга улгурди. У Арриго Сакки, Фабио Капелло ва Карло Анчелотти қўл остида ҳам майдонга тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Альбертини 1991 йилда «Милан»ни тарк этиб, Италия терма жамоасини бошқаришга кетган Сакки ҳақида илиқ хотираларини бўлишди.

«Сакки сўзнинг яхши маъносида ҳақиқий маниак эди. Кўпинча мени четга олиб чиқиб гап бошлаб юборарди — ва бу суҳбатларнинг бари тактика, схемалар ҳамда ҳаракатлар ҳақида бўларди. У буни шунчалик жўшқин тушунтирар, кўрсатиб берардики, ундаги ўйинга бўлган ноёб, бошқаларникига ўхшамайдиган иштиёқ яққол сезиларди», — дея Альбертининг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Айни пайтда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Альбертини Сакки «Милан»да ҳақиқий тактик маниак эди