Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи масаласини ёпди

Украина футбол ассосиaцияси раҳбари, «Милан» ва «Челси» собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевченко UAF матбуот хизмати орқали Ребровни алмаштириш масаласи кун тартибида йўқлигини таъкидлаб, мутахассис ишини хотиржам давом эттиришини айтди.
Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.
«Сариқ-кўклар» ЖЧ–2026 саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида иштирок этади. Украина учун илк рақиб Швеция терма жамоаси бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг