Шевченко Ребров Украина терма жамоасида қолишини айтди

Украина футбол ассотсиатсияси раҳбари, собиқ «Милан» ва «Челси» ҳужумчиси Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевченко сўзларига кўра, УАФ Ребровни алмаштириш масаласини кун тартибига қўймаган: тажрибали мутахассис ишини бемалол давом эттириши мумкин.
Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.
«Сариқ-кўклар» 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида қатнашади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Шветсия бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг