date

Роналду билан боғлиқ вазиятдан сўнг «Ал-Наср» раҳбари кетди

Роналду билан боғлиқ вазиятдан сўнг «Ал-Наср» раҳбари кетди

Криштиану Роналдунг норозилиги клуб ичида из қолдиргани кўринмоқда. Arriyadiyah хабарига кўра, Муҳаммад ас-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Аввалроқ «Ал-Наср»да Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутино ваколатлари қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига клуб ички муаммоларни бартараф этиш бўйича ваъдалар бергани айтилади.

Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарувидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозирда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду билан боғлиқ вазиятдан сўнг «Ал-Наср» раҳбари кетди