«Марсель» де Дзербидан кейин янги мураббий изламоқда

«Марсель» Роберто де Дзерби билан ҳамкорлик якунлангач, бош мураббийлик учун янги номзодлар устида фаол ишламоқда. Журналист Себастян Дени хабарига кўра, рўйхатдаги асосий вариантлардан бири — «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар ўртасида расмий музокаралар ҳали бошланмаган. Шунга қарамай, француз клуби раҳбарияти португалиялик мутахассисни узоқ вақтдан бери кузатиб келади ва Консейсау номзоди «Марсель»да 2024 йилдаёқ жиддий кўриб чиқилган.
Қайд этилишича, мураббийнинг «Ал-Иттиҳод» билан шартномасида товон пули банди мавжуд бўлиб, у 4,5 млн еврога тенг.
Франция чемпионатининг 21-туридан сўнг «Марсель» 39 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг