Аргентинада Ди Мария атрофида симуляция можароси кучайди

Анхель Ди Мария ватанга қайтиб, дастлаб ижобий натижалар кўрсатди. Бироқ тез орада унинг атрофида ёқимсиз фон пайдо бўлди: гап ўйиндаги фойдали ҳаракатлар эмас, балки рақиблар ва мухлислар томонидан тез-тез симуляция қилаётгани ҳақидаги эътирозлар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчисига нисбатан танқидлар кўпайган. Айримлар ҳакамлар унинг “найранглари”га кўп кўз юмаётганини ёзса, бошқалар эса Ди Мария каби юлдуз футболчининг жарима майдончасида пеналти “сўраб” йиқилишини кескин қораламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг