date

Жезуш Роналдуга дам берди ва у ўйинни ўтказиб юборади

Жезуш Роналдуга дам берди ва у ўйинни ўтказиб юборади

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бу қарорни олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув тургани билан изоҳлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш Роналдуга дам бериш одатий ҳол эканини ҳам таъкидлади: унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларни вақти-вақти билан ўтказиб юбориши биринчи марта эмас.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва у ўйинни ўтказиб юборади