"Бавария" Энтони Гордонни 80 миллион еврога сотиб олади

Спорт1 дақиқа ўқиш232
"Бавария" Энтони Гордонни 80 миллион еврога сотиб олади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби келаси ёзги трансфер ойнаси учун ўзининг асосий мақсадларини белгилаб олди. "Нюкасл" ҳужумчиси Энтони Гордон немис гранди учун энг мақбул вариант сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аввалроқ мюнхенликлар рўйхатида биринчи ўринда турган Янь Диоманде трансфери жуда қимматга тушиши мумкинлиги сабабли, клуб раҳбарияти эътиборини инглиз футболчисига қаратди.

"Бавария" Энтони Гордонни 80 миллион еврога сотиб олади

"Нюкасл" ўз тўпурарини камида 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Клуб молиявий фейр-плей қоидаларига амал қилиш учун маблағ йиғиши зарур бўлиб турибди.

Гордоннинг ўзи ҳам Мюнхенга кўчиб ўтишни фаолиятидаги мантиқий қадам деб ҳисобламоқда ва Майкл Олиснинг янги жамоасига тез мослашиб кетганини кузатиб бормоқда.

"Бавария" Энтони Гордонни 80 миллион еврога сотиб олади

"Лейпциг" вакили Янь Диоманде учун эса немис клуби 100 миллион евродан кам бўлмаган маблағ талаб қилмоқда. 19 ёшли ивуарлик иқтидорга "Ливерпуль" ва PSJ каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирган.

Бироқ "Ред Булл" раҳбари Оливер Минслафф ёш юлдузни келаси ёзда сотиш нияти йўқлигини ва у жамоада яна бир мавсум қолиши кераклигини таъкидлади.

Энтони Гордоннинг универсаллиги "Бавария" мураббийлар штабини ўзига жалб қилмоқда. У чап қанотда Луис Диасга рақобат туғдириши, Гарри Кейнга ҳужумда кўмаклашиши ёки ўнинчи рақамли позицияда ҳаракат қилиши мумкин.

"Нюкасл"нинг Еврокубокларга йўлланма ололмагани ҳам ушбу трансфер амалга ошиш эҳтимолини оширмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  2. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  3. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  4. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  5. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)
  6. Маданият
    Хонанда Хамдам Собировнинг “Пешта” қўшиғига малайзияликлар ҳам рақсга тушди (видео)
  7. Дунё
    Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди
  8. Жамият
    Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи оширилиши мумкин
  9. Маданият
    Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаеванинг биргаликда тушган янги видеоси мухлислар эътиборида! (видео)
  10. Жамият
    Алимент тўламасангиз нима бўлади?