date

Роналду навбатдаги учрашувда майдонга тушишга қарор қилди

Роналду навбатдаги учрашувда майдонга тушишга қарор қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган ўйинда иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида жамоасининг сўнгги икки баҳсини ўтказиб юборганди. Энди эса у майдонга қайтиш бўйича якуний қарорга келди. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, Роналду шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда ўйнашга тайёр. Ҳужумчи жамоа билан бирга ўйин бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага ҳам етиб борган.

Баҳс 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду навбатдаги учрашувда майдонга тушишга қарор қилди