date

Месси Lego'дан жаҳон чемпионлиги кубогини йиғиб чиқди

Месси Lego'дан жаҳон чемпионлиги кубогини йиғиб чиқди

Аргентина терма жамоаси юлдуз ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқларда янги пост улашди. Кадрлардан кўринишича, у Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионлиги кубоги моделини йиғиб чиққан. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси сурат остида “Буни якунладик, Lego”, дея фахр билан ёзди. Якунда чиққан кубокнинг баландлиги асл трофей ўлчамларига мос бўлиб, модел 2842 та деталдан иборат экани қайд этилди.

Бу иш анча вақт ва сабр талаб қилиши табиий. Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони: ўтган мундиал финалида “альбиселесте” Франция билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида зафар қучган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Lego'дан жаҳон чемпионлиги кубогини йиғиб чиқди