date

Месси Lego конструктордан Жаҳон чемпионлиги кубогини йиғди

Месси Lego конструктордан Жаҳон чемпионлиги кубогини йиғди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқларда Lego конструктордан Жаҳон чемпионлиги кубоги макетини йиғиб чиққанини кўрсатадиган сурат ва видеоларни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси пост остида “Буни якунладик, Lego”, дея фахр билан ёзди. Йиғилган кубок баландлиги бўйича асл трофейга мос экани айтиламоқда, макет 2842 та деталдан иборат. Бундай моделни йиғиш анча вақт талаб қилиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади: ўтган мундиал финалида “альбиселесте” Францияга қарши ўйнаб, 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Lego конструктордан Жаҳон чемпионлиги кубогини йиғди