АПЛ грандлари Дёманде учун «Бавария» билан курашади

«РБ Лейпциг» вингери Ян Дёманде ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши кутилмоқда. 19 ёшли иқтидор эгаси учун «Бавария» ҳамда Англия Премьер-лигасининг бир нечта топ жамоалари рақобатга киришгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Лейпциг» ҳозирча футболчи учун аниқ нарх белгилаб улгурмаган, бироқ унга бўлган қизиқиш жуда юқори. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани ивуар футболчисининг салоҳиятини катта баҳоламоқда.
Transfermarkt маълумотига кўра, Дёманденинг бозор баҳоси 45 млн еврoни ташкил этади. Шунга қарамай, аввалроқ тарқалган гап-сўзларга ишонилса, «қизил буқалар» уни 100 млн еврога яқин суммага ҳам сотувга қўйиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг