date

Лионел Месси Lego’дан жаҳон кубоги макетини йиғиб чиқди

Лионел Месси Lego’дан жаҳон кубоги макетини йиғиб чиқди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқларда янги пости билан мухлислар эътиборини тортди. Кадрлар орқали у Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионлиги кубоги макетини йиғиб чиққанини кўриш мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси суратга изоҳ қолдириб, иш якунланганини фахр билан таъкидлади. Йиғилган моделнинг баландлиги асл трофей ўлчамларига мос, конструктор эса 2842 та деталдан иборат экани қайд этилди.

Бундай мураккаб макетни йиғиш анча вақт талаб қилиши табиий. Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони: ўтган мундиал финалида “албиселесте” Францияга қарши 3:3 ҳисобидаги жанговор дурангдан сўнг пеналтилар сериясида устун келганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионел Месси Lego’дан жаҳон кубоги макетини йиғиб чиқди