date

Захарян яқин ўйинда Реал Сосьедад қайдномасига кириши мумкин

Захарян яқин ўйинда Реал Сосьедад қайдномасига кириши мумкин

Реал Сосьедад матбуот котиби Йон Андер Мундуате ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг навбатдаги учрашувдаги иштироки борасида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ россиялик футболчи жароҳат сабаб бир нечта ўйинни ўтказиб юборган, бироқ яқинда жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани маълум.

Мундуатенинг сўзларига кўра, агар Арсен ҳафта якунигача жароҳатсиз ишлашда давом этса, у Овьедо'га қарши ўйин учун таркибга киритилиш даражасида тайёр бўлиши керак.

Жорий мавсумда 22 ёшли Захарян барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 16 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Испания Ла Лигаси 25-тури доирасидаги Реал Сосьедад — Реал Овьедо баҳси 21-февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув 18:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Захарян яқин ўйинда Реал Сосьедад қайдномасига кириши мумкин