«Милан» Серу Гирасси учун курашга киришиши мумкин

Ҳужумчи Серу Гирасси Дортмунднинг «Боруссия»сини тарк этишни кўзламоқда ва унинг кейинги манзилларидан бири «Милан» бўлиши эҳтимол. Tuttomercatoweb хабарига кўра, италияликлар футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ битим фақат бир шарт билан кун тартибига чиқади: ёзга бориб Гирассининг нархи пасайиши керак. Ҳозир дортмундликлар ҳужумчи учун 70 миллион евро сўрамоқда, «Милан» эса одатда бундай суммани трансферларга сарфламайди. Ёзда ёш жиҳатидан ҳам тажрибали тўпурар баҳоси тушиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Гирасси 32 ўйинда 15 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» таркибида барқарор гол уриб турадиган ҳақиқий тўпурарга эҳтиёж сезмоқда — ҳозир жамоада бундай ҳужумчи етишмаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!