Роналду «Ал-Наср» мураббийидан уни камроқ майдонга туширишни сўради

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини асосан энг муҳим баҳсларга асраб қолмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли португалиялик футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳал қилувчи босқичлар бошлангунига қадар уни имкони қадар камроқ майдонга туширишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, муҳим учрашувларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига оптимал спорт формасида етиб боришни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 ўйинда 19 гол урди. У Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг