Дибала Месси ва Роналдунинг энг катта ўхшашлигини айтди

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолияти давомида ҳам Лионел Месси, ҳам Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп сурган. Футболчи икки афсонадан қайси бири кучлироқ экани ҳақидаги доимий баҳсга муносабат билдириб, аниқ жавоб беришдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади, бироқ руҳий томондан жуда ўхшаш: иккаласида ҳам ғалаба учун чекcиз иштиёқ бор. Унинг сўзларига кўра, кучли томонлари турлича бўлса-да, майдонда иккаласи ҳам «ҳақиқий йиртқич»дек курашади. Бу фикрларни La Gazzetta dello Sport келтирди.
Месси фаолиятида саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган, Роналду эса беш бор ушбу совринга эга чиққан. Ҳозир Месси «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда, Роналду эса «Ал-Наср» сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!