date

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан амалдаги битимини катта эҳтимол билан узайтиришини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда ёқаётганини ҳам яширмади.

«Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқди», — деди Анчелотти Movistar нашрига.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия термасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашини муваффақиятли якунлади.

Мундиал гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокко билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин