Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйин юкламасини камайтиришни сўради

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум давомида фақат энг муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларининг ҳал қилувчи босқичлари бошлангунига қадар ўзини имкони борича камроқ ўйнатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий ўйинларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига оптимал спорт формаси билан етиб боришни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 учрашувда 19 та гол урди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг