Роналду «Ал-Наср» мураббийидан юкламани камайтиришни сўради

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумда фақат энг муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи босқичлари бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйинларга жалб қилишни сўраган. Португалиялик юлдуз ортиқча юкламадан қочиб, асосий беллашувларга ва оптимал формада жаҳон чемпионатига етиб боришни мақсад қилган.
Роналду «Ал-Наср» сафида жорий мавсумда 23 ўйинда 19 гол урди. У Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг