Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассосиaцияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки шахсга мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотларига кўра, AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат бюджети 13 миллион доллар миқдорида маблағни ололмаган.
Шунингдек, Тапиа номида расмийлаштирилган, 10 гектарлик ва вертолёт қўниш майдончасига эга кўчмас мулк ҳам текширув органлари эътиборини тортган.
Прокуратура футболчиларга берилган бонуслар ҳажми масаласини ҳам ўрганмоқда: айрим маълумотларда бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам паст экани қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!