Оксфорд физиклари лабораторияда энг кучли ёруғлик нурини яратди

Оксфорд университети ва Белфаст Қироллик университети физиклари лаборатория шароитида дунёдаги энг кучли ёруғлик манбасини олиш усулини ишлаб чиқди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, ушбу когерент нурланиш манбаси фанда янги даврни бошлаб бериши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги усул икки босқичдан иборат бўлиб, дастлаб кучли лазер нури плазмага йўналтирилади. Бундай шароитда плазма юзаси ўта тез ҳаракатланувчи кўзгу вазифасини бажаради ва ундан қайтган ёруғлик тўлқинлари қисқариб, энергия даражаси кескин ортади.
Иккинчи босқичда ўзгарган ёруғлик нурлари жуда кичик нуқтага фокусланади. Натижада тўлқинлар бир-бирини кучайтириб, фавқулодда юқори энергия концентрациясига эга импулс ҳосил қилади.
Бу технология илгари фақат назарий жиҳатдан мавжуд бўлган эффектларни ўрганишга йўл очади.
Хусусан, олимлар квант электродинамикаси башорат қилган вакуумнинг ғайритабиий хусусиятларини экспериментал тарзда текшириш имконига эга бўлади. Янги ёндашув нурланишни олиш ва кучайтиришни ягона тизимда бирлаштиргани билан ажралиб туради.
Ҳозирча тадқиқотлар дастлабки босқичда бўлса-да, технологиянинг ривожланиши илгари имконсиз деб ҳисобланган илмий тажрибаларни ўтказишга имкон беради. Бу кашфиёт фундаментал физика қонуниятларини қайта кўриб чиқишга туртки бериши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!