date

Прогресс MS-34 кемаси ХКСга 2,5 тонна юк олиб кетди

Прогресс MS-34 кемаси ХКСга 2,5 тонна юк олиб кетди

Бойконур космодромидан Россиянинг "Прогресс MS-34" юк кемаси ортилган "Союз-2.1а" ракетаси муваффақиятли старт олди. Парвоздан бир неча дақиқа ўтгач, кема ракетанинг учинчи поғонасидан ажралиб, белгиланган орбитага чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда умумий оғирлиги 7,4 тонна бўлган аппарат Халқаро космик станция (XKS) томон ҳаракатланмоқда.

Ушбу миссия доирасида станцияга жами 2,5 тоннага яқин юк етказилиши режалаштирилган. Юклар таркибидан 700 кг ёқилғи, 420 кг сув ва 50 кг кислород ўрин олган.

Шунингдек, кема бортида станция тизимлари ва экипаж учун 1,3 тоннадан ортиқ қуруқ юклар, жумладан, янги "Орлан-MKS" скафандри ҳам мавжуд.

Илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган ушбу рейсда вазнсизликнинг инсон организмига таъсирини ўрганувчи VR-ускуналар ҳамда турли биологик тажрибалар учун махсус асбоблар юборилди. Режага кўра, кема 28 апрель куни Тошкент вақти билан тонгги соат 05:01 да ХКСнинг "Звезда" модулига туташиши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Прогресс MS-34 кемаси ХКСга 2,5 тонна юк олиб кетди