Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича тергов доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки шахсга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлаган.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар сифатида давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб келмагани ҳақидаги маълумотлардан кейин бошланган.
Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам текширув эътиборида.
Прокуратура футболчиларга берилган бонуслар миқдорини ҳам алоҳида ўрганмоқда: у Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан кам экани саволларни кўпайтирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!