date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

Аргентина футбол асссоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар икки мансабдор шахснинг мамлакатни тарк этишини вақтинча тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни ўтказилиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий ажратмалар бўйича давлат бюджетига 13 миллион доллар етмай қолгани ҳақидаги даъволардан сўнг бошланган.

Шунингдек, Тапиа номидаги 10 гектарлик, вертолёт қўниш майдончасига эга ҳашаматли мулк ҳам текширув эътиборида.

Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга бериладиган бонуслар миқдорини ҳам ўрганмоқда: бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади