Дастурчи 30 йиллик S3 видеокартасининг BIOS тизимини муваффақиятли бузиб кирди

«Битс унд Болтс» YouTube канали муаллифи 30 йиллик S3 видеокарталаридаги узоқ йиллик техник муаммони бартараф этиш усулини намойиш этди. Гап шундаки, ушбу қурилмаларнинг VBIOS тизими эски мониторларда тасвир жуда қоронғи бўлиб қолмаслиги учун қора ранг ўрнига тўқ кулрангни кўрсатган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Замонавий дисплейларда бу хусусият тасвир сифатини сезиларли даражада ёмонлаштириб, контрастни пасайтириб юборади. Ишқибоз 4 MB хотирага эга «S3 Вирге DX» тезлатгичи ёрдамида тажриба ўтказди ва махсус дастурлар орқали VBIOS тизимидаги керакли қисмни аниқлади.
Дастлаб у қийматларни хотиранинг ўзида ўзгартиришга уринди, сўнгра прошивкани юклаб олиб, уни HEX муҳарририда таҳрирлади. Видеокарта ўзгартирилган дастурни қабул қилиши учун назорат суммасини ҳам янгилашга тўғри келди.
Натижада видеокарта кулранг ўрнига ҳақиқий чуқур қора рангни чиқара бошлади. Муаллиф VBIOS даражасидаги кўрсаткични 3Ф дан 1Ф қийматига ўзгартириш орқали кутилган натижага эришганини кўрсатиб берди.
[media=https://cdn.embedly.com/widgets/media.html?src=https%3A%2F%2Fwww.youtube.com%2Fembed%2F_PiFwgMOmV4%3Ffeature%3Doembed&display_name=YouTube&url=https%3A%2F%2Fwww.youtube.com%2Fwatch%3Fv%3D_PiFwgMOmV4&image=https%3A%2F%2Fi.ytimg.com%2Fvi%2F_PiFwgMOmV4%2Fhqdefault.jpg&type=text%2Fhtml&schema=youtube] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!