АҚШда термоядровий энергетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

1 дақиқа ўқиш172
АҚШда термоядровий энергетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Американинг "Инертиа Энтерприсес" компанияси Ливермор миллий лабораторияси (LLNL) билан термоядровий технологияларни илмий тажрибалардан амалий фойдаланишга ўтказишни тезлаштириш мақсадида ҳамкорликни эълон қилди. Томонлар тижорат термоядровий электр станцияларини яратишга тўсқинлик қилаётган асосий муҳандислик муаммоларини биргаликда ҳал қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Лойиҳа доирасида янги оптик материаллар, лазер компонентлари ва кучли лазер қурилмалари учун прототиплар ишлаб чиқилади. Алоҳида эътибор инерциал синтез тажрибаларида энергия олиш учун асосий рол ўйнайдиган махсус ёнилғи капсулаларига — термоядровий нишонларга қаратилади.

Инерциал термоядровий синтез усули водородли кичик капсулани кучли лазерлар ёрдамида сиқиш орқали энергия олишни кўзда тутади. Жараён давомида юзага келадиган экстремал ҳарорат ва босим натижасида атом ядролари бирлашиб, юлдузлардаги каби улкан энергия ажралиб чиқади.

Ҳамкорлик доирасида "Инертиа" компанияси лабораториянинг инерциал синтез технологиялари билан боғлиқ 200 га яқин патентидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу илмий натижаларни саноат ечимларига айлантириш ва келажакда ишлаб чиқариш базасини яратиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?