date

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган собиқ яримҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Радимовнинг таъкидлашича, Италия футболи ҳозир инқироз даврини бошдан кечирмоқда: клублар легионерлар ҳисобига маълум даражада натижа кўрсатаётган бўлса-да, терма жамоа даражаси паст ва жамоа жаҳон чемпионатига бормай қолиш хавфи остида. У бу гапларни «Match TV» эфирида айтди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Жамоа бош мураббий Женнаро Гаттузо қўл остида саралашдаги стик учрашувларида қатнашади.

2026 йилги мундиал ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли турнирга уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади