date

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол асссоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан қўзғатилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Иш бўйича яна бир гумонланувчи сифатида ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккаласига ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат бюджетига 13 миллион доллар етиб келмагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.

Шунингдек, Тапиа тасарруфидаги 10 гектарлик, вертолёт қўниш майдончасига эга мулк ҳам текширув эътиборида.

Прокуратура футболчиларга бериладиган бонуслар миқдорини ҳам ўрганмоқда: айрим маълумотларга кўра, бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам паст.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди